АсосийЖАМИЯТ

“Қамчиқ” довони ортидаги мудиранинг қилмишлари Тошкентгача етиб келди (видео)

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 36-умумтаълим мактаби директори туман ҳокими ва Халқ...

'“Қамчиқ” довони ортидаги мудиранинг қилмишлари Тошкентгача етиб келди (видео)'ning rasmi

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 36-умумтаълим мактаби директори туман ҳокими ва Халқ таълими бўлими бошлиғининг адолатсизлигидан норози бўлиб президентга ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилди.

Мактаб директорининг видео мурожаатда айтилишича, таълим муассасасидаги таълим сифатини кўтарган. Аммо ўзи амалга оширолмайдиган ишлар – ҳудуди ўралмаган мактаб биносига девор қуриш, ҳожатхона қуриш каби масалаларни ҳал этиб беришларини сўраб туман ҳокимига мурожаат қилган. Ҳаммаси шундан бошланган. Унинг бу саъй-ҳаракатлари ҳоким ва туман Халқ таълими бўлими бошлиғига ёқмаган ва тайзиқ ўтказишни бошлашган. 

Директорнинг ўз ҳуқуларини ҳимоя қилиш учун туман прокуратурасига, Халқ қабулхонасига ёзган мурожаатлари бесамар кетган. Туман халқ таълими мудираси “Тошкент “Қамчиқ” давонини ортида. Бу ерда ҳоким бор экан менга ҳеч ким, ҳеч нарса деёлмайди.”, деган. Бу адолатсизлик директорни Президентга мурожаат қилишга мажбур қилган. 

Вилоят Халқ таълими бошқармасининг матбуот хизмати ушбу мурожаат бошқарма томонидан эътиборга олинганини хабар берди

Видеомурожаатда келтирилган ҳолатларни холис ва ҳаққоний ўрганиб чиқиш ва тегишлича ҳал этиш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ масалага ойдинлик киритгач, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши айтилмоқда. 

Бизни кузатишда давом этинг, ўрганиш натижалари маълум бўлса сизни хабардор қиламиз. 

    Бошқа янгиликлар