АсосийЖАМИЯТ

Яқин қариндошлар машинани ишончномасиз ҳайдаши масаласига аниқлик киритилди

ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжума...

'Яқин қариндошлар машинани ишончномасиз ҳайдаши масаласига аниқлик киритилди'ning rasmi

ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида яқин қариндошларнинг ишончномасиз машина бошқариши масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Маълумот ўрнида:

Президент қарорида 1 октябрдан бунга руҳсат берилган. Лекин ҳозирча қонуности ҳужжатларига ўзгариш киритилмади, тартиби тасдиқланмаган.

Акмал Юнусов, ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари:

— Ҳақиқатдан ҳозирда қарор лойиҳалари тасдиқланиш арафасида. Шунга қарамасдан бугунги кунда ҳам фуқаролар суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси умумий бўлса, яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқариши мумкин, бунга тўсқинлик йўқ.Агар суғурта полиси умумий олинган ва унда фамилиялар кўрсатилмаган бўлса, унда яқин қариндошликни исботлаш тартиби қандай бўлиши ҳақида ҳозирча расмий ҳужжат қабул қилинмади. 

    Бошқа янгиликлар