АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда 1 қоп ун 110.000 сўмдан ноқонуний сотилди

Айни пайтда Бош прокуратура томонидан Республика бўйлаб ноқонуний амалга оширилаётган бир...

'Қорақалпоғистонда 1 қоп ун 110.000 сўмдан ноқонуний сотилди'ning rasmi

Айни пайтда Бош прокуратура томонидан Республика бўйлаб ноқонуний амалга оширилаётган бир қанча хатти-ҳаракатлар фош этилмоқда. Хусусан, аҳоли асосий озиқ-овқат маҳсули ҳисобланган ун савдосида ҳам ана шундай қонунни четлаб ўтган шахсларга нисбатан чора кўрилди. 

Ҳаёт Шамсутдинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи:

— Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари” АЖ мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2018 йилдаги 731-сонли Қарори талабларига зид равишда, ҳар бир қопи 87.500 сўмдан сотилиши белгиланган 6.134 қоп ун маҳсулотларини 2018 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг июнь ойига қадар “Х” оилавий корхонасига 110.000 сўмдан ҳисоблаб, жами 674,7 млн. сўмга сотиб, 138 млн. сўм пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар