АсосийЖАМИЯТ

Ижтимоий тармоқда оммалашаётган видеога аниқлик киритилди

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тез фурсатда тарқалмоқда. Вилоят телевиденияси  орқ...

'Ижтимоий тармоқда оммалашаётган видеога аниқлик киритилди'ning rasmi

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тез фурсатда тарқалмоқда. Вилоят телевиденияси  орқали эфирга узатилган лавҳа қачон бўлди экан, деган савол барчани қизиқтирган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғландик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, видеода сентябрь ойида бўлиб ўтган ҳолат тасвирланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хоразм вилоят юридик коллежи ўқитувчиси Э.М. фуқаро Р.С.га унинг ўзини ва танишини вилоят юридик коллежи мансабдор шахслари орқали 2019-2020 ўқув йилида коллежга талабаликка қабул қилинишини ваъда бериб, эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 7 сентябрда Э.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар