АсосийЖАМИЯТ

Хоразм вилоятида «Энг яхши экологик турпакет ишлаб чиқиш танлови»га старт берилди

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Экологик Партияси Хоразм ви...

'Хоразм вилоятида «Энг яхши экологик турпакет ишлаб чиқиш танлови»га старт берилди'ning rasmi

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Экологик Партияси Хоразм вилоят Кенгаши, Урганч давлат университети ҳамда Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофази қилиш бошқармаси ҳамкорлигида “Экологик муаммони сайёҳлик орқали енгамиз” шиори остида Хоразм вилоятидаги ёшлар ўртасида «Энг яхши экологик турпакет ишлаб чиқиш танлови» га старт берилди.

Мазкур танлов давомида 30 нафар ёшларга, Ўзбекистон Экологик Партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб 2 кунлик саёҳат ташкил қилиниб, шунингдек, танлов ғолибига айланадиган 10 нафар ёшларга уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор қимматбаҳо совғалар ҳам тақдим қилинади.

Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсадлар Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги экологик муаммоларга фуқароларнинг, хусусан, ёшларнинг дахлдорлигини ошириш, ёшларнинг ушбу ҳолатга бефарқлигини йўқотиш ва менинг эртанги куним дея қарашларига чорлаш; мазкур экологик муаммоларни экологик туризм йўли билан бартараф қилиш, ёшлар ўртасида сайёҳликни кенг тарғиб қилиш орқали минтақада экологик туризмни ҳар томонлама ривожлантириш; экология ва туризмни бир-бирига боғлаган ҳолда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотни https://t.me/EkoTanlov ҳаволаси орқали олишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ҳамда «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинди.  

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар