АсосийJamiyat

Автомобиль уриб юборган инспектор видеога олган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўради

'Автомобиль уриб юборган инспектор видеога олган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўради'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва матбуот-хизмати бугун эрталаб ЙТҲ натижасида жабр кўрган ЙПХ инспектори лейтенант Мурод Дадамухаммедован хабар олишди.

Эслатиб ўтамиз, Шайхонтохур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Анвар Р. йўл ҳаракатини тартибга солиб турган ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Джураев Р. Муродни даволовчи шифокор билан суҳбатлашганидан сўнг, ходимнинг ҳолати қониқарли эканлиги маълум бўлди. Генерал-майор ЙПХ инспекторига тезроқ шифо топишини тилаб, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби ходим ва унинг оиласига ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 

Ходимни уриб юборган ҳайдовчи ҳам шифохонага келган эди. У бўлиб ўтган ҳодисадан афсусда.

Ходим ва ҳайдовчининг учрашуви ҳақида видеолавҳада батафсил маълумот берамиз.

Шу билан бирга маълум қиламизки, ЙТҲ жойида туширилиб, интернет тармоғига чиқарилган видео ЙПХ инспекторини ғазабини келтирди. Лейтенант ИИББ бошлиғи номига видеони рухсатсиз интернетга жойлаган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб, рапорт топширди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳаваскор-видеооператорнинг ҳаракатларини инсонийлик нуқтаи назаридан тушуниш қийин. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан Ўз хавфсизлик хизмати ходимларига “мобиль оператори”ни шахсини аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш бўйича топшириқ берилди. Ушбу факт бўйича тўпланган фактлар прокуратура органларига тақдим этилади.   

 

 

    Бошқа янгиликлар