1

Техника университети талабалари Абу Дабига ўқишга юборилади

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 19:10
Техника университети талабалари Абу Дабига ўқишга юборилади

Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида жойлашган Халифа университетига ташриф буюрди. Бу ҳақида darakchi.uzга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати  хабар бермоқда.

Халифа университети ижрочи вице президент Ариф Султан Аль Хаммади, вице президент Аҳмед Ал Шоайби билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликда иқтисодиёт тармоқлари учун зарур йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Музокаралар якунида 2020 йилнинг январь-май ойларида Халифа университетига Тошкент давлат техника университетининг энергетика соҳаси бўйича бир гуруҳ иқтидорли талабаларини ўқишга ҳамда илмий ходимларни илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун жўнатишга келишилди.

Шунингдек, кейинчалик босқичма-босқич қўшма таълим дастурлари асосида икки томонлама диплом бериш бўйича бакалавриат (2+2) ва магистратура (1+1)да талабаларнинг таълим олишини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1