1

Қаршида ноёб жарроҳлик амалиёти: ютиб юборилган игна умуртқа поғонасидан олиб ташланди

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 19:29
Қаршида ноёб жарроҳлик амалиёти: ютиб юборилган игна умуртқа поғонасидан олиб ташланди

Жорий йилнинг 17 октябр куни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлимига тиш тозалайман деб игна ютиб юборган бемор ётқизилди. Бу ҳақида Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб вилоят ҳокимияти ахборот хизмати маълум қилмоқда
Аниқланишича, бемор ўн тўққиз ёшли ғузорлик Озод Норматов бўлган.
Филиалда ушбу операцияни амалга ошириш имконияти йўқлиги сабабли марказ билан келишув асосида бемор вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимига ўтказилган. Унга “бўйин умуртқасининг учинчисида, чап ён томонида ёт жисм (игна)” деган ташхис қўйилади.
19 октябрь куни шифокорлар Соат Темиров ва Сувон Бердиев томонидан жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ҳеч кандай асоратсиз, қон томир ва нерв томирларга зарар бермаган ҳолда игна олиб ташланди.
- Бундай амалиёт вилоятимизда, бизнинг тиббиёт марказимизда ЭОП аппарати ёрдамида биринчи марта муваффақиятли тарзда амалга оширилди, — дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Тўлқин Расулов.
Айни пайтда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1