"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати офисида Ўзбекистон сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказиладиган брифингларга старт берилди.
Жамоатчиликни амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган майдонда биринчи бўлиб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили чиқиш қилди.
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёни, сайловолди PR-кампаниясининг бир ойлик натижалари ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, эндиликда ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 10.00дан 12.00га қадар "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати офисида барча сиёсий партиялар томонидан брифинглар ташкил этилади






