АсосийЖАМИЯТ

Фуқаронинг талаби билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида тафтиш ўтказди

@sizdantelegram каналида “Қўқонда сифатсиз бензин сотилмоқда” сарлавҳа остида мурожаат жой...

'Фуқаронинг талаби билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ  АЁҚШларида тафтиш ўтказди'ning rasmi

@sizdantelegram каналида “Қўқонда сифатсиз бензин сотилмоқда” сарлавҳа остида мурожаат жойлаштирилган эди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда сотилаётган бензин сифати талабга жавоб бермаслиги ва белгиланган меъёрдан кам қуйилиб берилаётганлиги ҳақида сўз юритилган.

Ушбу ҳолатлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими мутахассислари ҳамда “Фарғона нефт базаси” МЧЖ Қўқон филиали ходимлари иштирокида “Фарғона нефт базаси” МЧЖга қарашли “Қўқон-1” ва “Қўқон-2” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганилгани ҳақида хабар бермоқда жамият Матбуот хизмати.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлган.

Расмий муносабатда айтилишича, иккала АЁҚШ сиғимларида сақланаётган Аи-80 ва Аи-91 русумли автобензин сифатини аниқлаш учун тоза намуналар олиниб текширилганда, давлат андозаси талабларига мос келганлиги аниқланди. Шунингдек, “Қўқон-2” АЁҚШ бўйича белгиланган меъёрдан кам ёки кўп қуйиш ҳолатлари аниқланмаган.

Текширувлар натижасига кўра, Қўқон-1 АЁҚШда жами тўртта ёқилғи тарқатиш ускунаси (ЁТУ)дан биттасида 0,3 литр кам қуйиш ҳолатлари маълум бўлган.

Ушбу камчиликлар бартараф этилган. Ёқилғи тарқатиш ускунаси қайтадан давлат техник қиёслови кўригидан ўтказилиб, бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида АЁҚШ масъул ходимларига интизомий жазо қўлланилган. Келгусида бундай камчиликлар такрорланмаслиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.


 

    Бошқа янгиликлар