2019 йилнинг 22 октябрь куни соат 02:12 да Тошкент вилояти Тошкент тумани “Тинчлик” МФЙ Аҳилобод кўчаси 117-уйида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмиига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 3 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 1 та ёрдамчи сув ташувчи махсус техника жалб этилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 3 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:11 да ўраб олиниб, соат 03:21 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 90 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган ва аланганинг қўшни уйларга ўтиб кетиши олди олинган.
Ёнғинни тахминий сабаби электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






