АсосийJamiyat

Қабул қилинган қонунлар қандай имкониятлар беради?

'Қабул қилинган қонунлар қандай имкониятлар беради?'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2019 йил 11-12 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтган эди. Унда мамлакатимизни ривожлантириш, халқимизнинг турмуш сифатини янада яхшилашга қаратилган муҳим масалалар кўриб чиқилганди. Қолаверса, инсон манфаатларига йўналтирилган қатор қонунлар муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланганди.

Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар  ва муҳокама қилинган бошқа масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ  депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш  ва уни ўтказиш бўйича сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида ҳозирги кунда Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар Қорақалпоғистон  Республикаси,  вилоятлар  ва  Тошкент  шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказишмоқда.

2019 йил 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуратов ҳамда Сенат аъзоси Гулистон Аннақиличева қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳолининг кенг қатламлари орасида тарғиб қилиш, шунингдек уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ва Нукус шаҳрида учрашувлар ўтказишди. Учрашувларда мазкур қонунлар демократик ислоҳотлар ва янгиланишларни изчил амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сенатор Гулистон Аннақиличева Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳамда Нукус шаҳридаги “Бердах” концерт залида ўтказилган тадбирларда иштирок этди ва маъруза қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Сенат аъзоларининг кенг жамоатчилик билан учрашувлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар