Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" номинацияси бўйича энг яхши ижтимоий ролик учун халқаро танлови ўтказилишини эълон қилди.
Танловда телевизион ва киностудиялар, мустақил иштирокчилар ва блоггерлар иштирок этишлари мумкин.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган XXV Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида ўтказилмоқда.
Иштирокчилар қуйидаги асосий номинациялар бўйича битта ёки бир нечта видеороликларни юборишлари мумкин:
- «Ўзбекистонга хуш келибсиз» («Welcome to Uzbekistan»"), «Маданий ва тарихий Ўзбекистон ("Must See "),«Ўзбекистонда гастрономик туризм» ("Taste Me").
Ҳар бир иштирокчидан қабул қилинадиган видеороликларсони чекланмаган.
Номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолибларга 15 000 000 сўм, 2-ўрин учун 10 000 000 сўм, 3-ўрин учун 5 000.000 сўм миқдорида пул мукофотлари ва Гран-при совриндорларига «Спарк» автомобили берилади.
Шунингдек, танлов ташкилотчилари томонидан «Ўзбекистоннинг экологик туризми», «Ўзбекистонда MICE Туризми», «Ўзбекистоннинг Зиёрат –Туризми», «Ўзбекистоннинг тиббий туризми», "Ўзбекистоннинг этно-туризми", «Ўзбекистон агротуризми», «Жамиятда ўзини тутиш маданияти», «Ўзбекистоннинг ҳудудлари умумийлиги» ва «Ўзбекистонда хавфсизлик» йўналишларида қўшимча номинацияларни ҳам кўзда тутади.
Танловда иштирок этиш учун 2019 йилнинг 5-ноябригача ўз ишингизни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига топширишингиз керак. Танлов ғолиблари сайёҳлик ярмаркаси давомида онлайн овоз бериш орқали ваколатли ҳакамлар ҳайъати томонидан танланади.
Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 2019 йил 14ноябрда "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтадиган тантанали қабул (кечки овқат дастурхони) доирасида ўтказилади.
Батафсил маълумотлар www.uzbekturism.uz ва www.naesmi.uz.расмий веб-сайтларида ва
https://t.me/clegacyuz, https://t.me/madaniymerosi телеграм-каналларида мавжуд.
Маълумот учун телефонлар: 99-797-68-27, 90-270-60-80, (0-371) 237-28-30, 237-28-33.






