Ўтган ҳафта давомида ЙҲҚ бузилганлиги билан боғлиқ 24 170 та фактлар ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси маълум қилмоқда.
Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганида, ҳамма ҳам масъулиятни муносиб равишда ўз бўйнига олмайди. Баъзилар учун баённомалар келишмовчиликларга сабаб бўлади, аммо баённомаларнинг профилактик таъсири ҳам йўқ эмас, келгусида ҳайдовчилар йўлларда ўз ҳаракатларига эътиборлироқ бўлишади.
2019 йилнинг 14-октябрь кунидан 20-октябригача бўлган давр ичида ИИББ ЙҲХБ ЙПЗ инспекторлари томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги билан боғлиқ 24 170 та фактларнинг 3 369 таси – қўпол тарздаги қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати хавфсизлигида шахсий масъулиятингиз ва қоидабузарликларга бўлган муносабатингиз катта аҳамиятга эгадир. Унутманг, қоидалар сизнинг ҳаётингиз ва соғлиғингизни асраш учун жорий қилинган. Уларга атрофда ЙПХ инспекторлари ва камералар бўлмаган тақдирда ҳам риоя қилиш керак.






