23 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Андижон шаҳрида жойлашган 6 кВ кучланишли “12-Марказий тақсимлаш шоҳобчаси”да режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли “Мустақиллик” маҳаллалари аҳоли хонадонларининг электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади.
Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган 35/10кВ кучланишли “Марҳамат” подстанциясида режали мукаммал таъмирланиши сабабли, ушбу тумандаги “Ойбек”, “Зафаробод”, “Гулистон”, “Ғофур-Ғулом”, “Барҳаёт”, “Янгиҳаёт” маҳаллаларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади.






