Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида 23 октябрда ўз ишини бошлаган “Made in Uzbekistan” номли миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмаси давом этмоқда.
Кўргазма павильонларида тоғ-кон саноати, нефть-газ, кимё ва фармацевтика, автомобилсозлик ва машинасозлик, электротехника саноати, қурилиш индустрияси, тўқимачилик ва чарм-пойабзал тармоғи, аграр ва озиқ-овқат саноати, молия муассасалари хизматлари, халқ амалий санъати ва сайёҳлик соҳалари ўз имкониятини намойиш этмоқда.






