Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Sterlitamak Time хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро 7-синф ўқувчисини уйининг подъездида зўрлаган. Қиз бўлиб ўтган воқеани бувисига айтгач, полицияга мурожаат қилинган. Орадан бир неча соат ўтиб гумондор қўлга олинган.
32 ёшли ўзбекистонлик Бошқирдистонда 15 ноябргача қолиши мумкин бўлган, лекин энди узоқроқ қолишга мажбур бўлади. Чунки айни пайтда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.






