— Қарши шаҳрида жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган яккаю ягона фарзандим муқаддам ЖИЭМларда жазо ўтаб чиққанларга “таксистлик” қилиб, жиноятларига шерик бўлиб қолди. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг 2004 йил 22 октябрдаги ҳукмига асосан ЖКнинг тегишли моддалари қўлланилиб, ўлим жазоси тайинланган эди. Ўлим жазоси 2007 йил 11 июлдаги қонунга мувофиқ 2008 йил 1 январдаги қарори билан Жиноят кодексининг 13-моддаси қўлланилди. Олий суднинг Раёсати 2008 йил 29 январдаги қарори билан 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. “Жаслиқ” ЖИЭМда жазо ўтаганида 20 маротаба фахрий ёрлиқ ва мукофотлар олган, бирор марта ҳайфсан олмаган. Бу йил 2 майда жазони ўтаётганига 15 йил тўлди. Одамларнинг кирини ювиб, қари онасига қараб, мол-қўйларини боқиб нон топиб юрибман. Соғлигим ёмонлашгани, боқувчисиз қолганим боис ўғлимни кўришга боролмаяпман. Шу боис ўғлимни Наманган вилоятидаги ЖИЭМга ўтказиб берсангиз, илтимос.
Н.Салайдинова,Андижон вилояти
О.САТИМБАЕВ,Ўзбекистон РеспубликасиИчки ишлар вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқарма бошлиғи:
— Фуқаронинг 2019 йил 5 апрелдаги мурожаати Бош бошқарма раҳбарияти томониданўрганилиб, мурожаат қаноатлантирилган ва унинг маҳкум ўғли Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ПваЖИЭБ 19-сон ЖИЭКдан Қашқадарё вилояти ИИБ ПваЖИЭБ 2-сон ЖИЭКга ўтказилган.
Жиноят-ижроия кодексининг 57-моддасига асосан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини одатда битта муассасада ўташи белгиланган. Юқоридагиларга асосан, мурожаатчининг ўғлини такроран шу турдаги бошқа колониялардан бирига ўтказишмақсадга мувофиқ эмас.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






