АсосийJamiyat

“Уч киши ноҳақ қамалган ва олий жазога лойиқ кўрилган”

'“Уч  киши  ноҳақ қамалган  ва олий жазога лойиқ кўрилган”'ning rasmi

— 1995 йили О.Султоновнинг уйида — тунда қотиллик жинояти содир этилган, яъни уч киши ўлдирилган. Қотилларни тополмай, косонсойлик М.Раҳмоновнинг уйига қурол ва гиёҳванд модда ташлаб, ҳибсга олинди. Жиноятда иштирокинг бор деб, М.Меҳмоновни ҳам орган ходимлари қўлга олди. Юқоридаги уч киши ноҳақ қамалган ва олий жазога лойиқ кўрилган. Улар менга бегона, лекин йигитларни бегуноҳ деб билганим боис оқланиши тарафдориман.

Баҳриддин Шамшиддинов, Наманган вилояти Косонсой тумани

 

Толиб ОБИДОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий  судининг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси  бошлиғи:

Жиноят-процессуал кодексининг 498, 510-моддаларига мувофиқ, апел- ляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили,

фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми, ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан назорат тартибида шикоят беришга ҳақлидирлар.

Сиз суднинг ҳукм ва ажрими (қарор) устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлмаганингиз сабабли мурожаатингиз кўрилмай қолдирилган.

Шу билан бирга Жиноят-процессуал кодексининг 510-моддасида белгиланган шахслар жиноят иши бўйича чиқарилган барча суд қарорларини ило- ва қилган ҳолда, суд қарорлари устидан Олий судга шикоят беришга ҳақли.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар