АсосийJamiyat

Яна бир ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди

'Яна бир ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билана алоқалар бўлими бошлиғи подполковник Саломов Нурбек Нормуродович Қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.  

Саломов Нурбек Нормуродович Ўзбекистон миллий университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

Мутахассислиги бўйича - халқаро журналист, cиёсатшунослик: тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

 

    Бошқа янгиликлар