Мусиқий кечада канадалик мусиқачи ўзининг хорижлик ҳамкасблари, финландиялик Джонни Аман, даниялик Андерс Могенсен билан биргаликда иштирок этади. Шунингдек, хорижлик мусиқачилар ўзбекистонлик хамкасблари билан биргаликда Ўзбекистон мусиқий меросини замонавий жаз мусиқаси билан уйғунлаштирган ҳолда куйлар ижро этишади.
Концерт дастури:
♦️ 24 октябрь куни 18:30да Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган махсус мусиқа академик лицейида;
♦️25 октябрь куни соат 18:30да пойтахтимиздаги Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ҳовлисида Open air тарзида бўлиб ўтади.
Тадбирга кириш бепул, аммо шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.






