Аввалроқ, илк бор ўзбекистонлик Бобур Эгамберганов "Нобель"нинг муқобили "Мира Гузи" мукофотига ёшларни ижодий ва интеллектуал қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича совриндор деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов замон қаҳрамони — "Гузи" мукофоти совриндори Бобур Эгамберганов билан учрашди.
Вилоят ҳокими мамлакатимизда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имконият яратилаётгани, ёшларни ҳар доим қўллаб-қувватлаши ва муаммоларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.



Маълумот учун: Ҳар йили мингдан ортиқ номзодлар орасида 10-15 нафар номзодлар "Гузи" мукофоти билан тақдирланиб келинади. Ушбу мукофотнинг навбатдаги совриндорлари орасида Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Беьгия каби давлат вакиллари қаторида элдошимиз Бобур Эгамберганов ҳам бор. Мукофот билан тақдирлаш маросими 27 ноябрь санасида Филиппинда бўлиб ўтади






