Наманган вилояти Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларни “Яхши иш топиб берамиз, мўмайгина даромад оласиз”, деб алдаб Қозоғистон Республикасига олиб боришган. Бу ҳақида Менинг юртим телеканалининг "Марказий студия" кўрсатувида ошкор қилишди.
Бироқ наманганлик йигитлар боришса, у ерда иш ҳам, пул ҳам йўқ, ҳатто паспортлари ҳам тортиб олиниб ночор қолиб кетишган. Уларнинг сўзларига кўра, шунча инсонни ёлғон ваъдалар билан олиб кетган шахснинг номи Раҳимов Эркин бўлган. Алданганликларини билгач, интернет орқали элчихонага ҳам мурожаат қилишади, аммо фойдаси бўлмаган. Кўп жойларга қилинган мурожаатлар наф бермагач, йигитлар “Орзу ва ҳаёт” лойиҳаси раҳбари билан алоқага чиқишади. Шундан сўнг лойиҳа раҳбари Илҳомжон Қосимов ёрдамида улар Ўзбекистонга олиб келинди.
Лойиҳа раҳбарининг сўзларига кўра, хорижда ҳали ҳам алданиб қийналиб юрган юртошларимиз кўплаб топилади.
Ушбу йигитларнинг, бошидан ўтган кунлари эса қўйидаги видеода аниқ тасвирланган.






