Адолат демократик партияси сайлов олди дастурларида паспорт тизими, “прописка” масалаларини ҳал этиш муаммоси ҳам ўрин олганини маълум қилди.
Шунингдек, мавжуд паспорт олиш тизимидаги ўзгаришларни амалга ошишида ҳам мазкур партия таклиф ва ташаббуслари инобатга олинган.
Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати анжуманлар залида экспертлар, барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар иштирокининг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида қатнашаётган Адолат социал демократик партияси вакили, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Олим Сулаймонов маълум қилди.






