1

Одамлар орасида сохта 100 минг сўмлик пуллар аниқланмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 25.10.2019, 16:01
Одамлар орасида сохта 100 минг сўмлик пуллар аниқланмоқда (видео)

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда сохта пуллар борлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, сал аввалроқ ҳам юртимизда қалбаки пул ишлаб чиқариш билан боғлиқ жиноятлар фош этилганини маълум қилгандик. Бугун эса одамлар орасида ана шу қалбаки пуллар муомалага киритилгани янада ойдинлашди. 

Ижтимоий тармоққа сохта 100 минг сўмликдан  фойдаланилаётганлик ҳолати акс этган видео жойлаштирилди. Ундаги маълумотга кўра, автомобилларга ёқилғи қўйиш шоҳобчасига бензин олиш учун келган мижоз томонидан олинган ёқилғига ҳисоблаб пул кассирга берилган. Бироқ уни олган кассир санаб сохталигини билгунича уддабурон қочиб қолган. Видеони тақдим этаётган шахснинг шевасини инобатга олсак, воқеа Тошкент шаҳрида юз бермоқда. Унинг айтишича, ҳудудда ўрнатилган камера орқали ҳали ўша автомашина рақами аниқланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1