Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари "Меҳрибон юрак" хайрия акциясида қатнашмоқда.
Юрак хасталигига чалинган ёшларни даволашга қаратилган мазкур акция жорий йилнинг 23 октябрь куни Навоий вилоятида ўтказилди. Акция доирасида Навоий шаҳри бўйлаб юриш марафони бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, мазкур хайрия акциясида ҳарбий хизматчи ва ходимлар марафони қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда ўз хизмат бурчларини бажарди.
Миллий гвардия матбуот хизмати






