Эртадан “Ўзавтосаноат” АЖ “Trade-In” дастурини ишга туширади. Бу нима дегани?
Энди эски машинангизни махсус очилаётган марказларга топшириб, нарх ўртасидаги фарқ тўлайсизда, янгисини миниб кетаверасиз.
Бундай марказларнинг биринчичи Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида очилмоқда. Уни “UzAuto Motors Servise & Trade-In Center” деб номлашибди.
Кўпчиликни қизиқтираётган савол: эски машиналар қандай баҳоланади? Бу марказнинг бозордан фарқи нимада?
"Эртага марказнинг очилиш маросимидан сўнг шу саволларга жавоб олишга ҳаракат қиламан ва батафсилроқ ёзаман" дейди "Холис фикр"чи блогер.






