Бугун Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ИИБ Пробация хизмати ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган маҳкумларни ишга жойлаштириш ҳамда жазо ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни муддатидан аввал жазодан озод қилиш” масаласига бағишланган тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида 400 нафардан ортиқ ҳисобда турган маҳкумлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш юзасидан мутасаддиларнинг маърузалари эшитилди.
Шунингдек, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 50 дан ортиқ ташкилотлар 700 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди ҳамда 70 нафарга яқин ҳисобда турган маҳкумлар ишга жойлаштирилиб, суд ҳукмида белгиланган жазо ўташларига имкон берилди.
Тадбирда сайёр суд мажлислари ташкил этилиб, 42 нафар махкумлар (12 нафари ёшлар, 3 нафари аёллар) муддатидан аввал жазодан озод қилинган бўлса, 12 нафарини жазо тури оғирроғига алмаштирилди.
Шу билан бирга жазодан озод қилинган 12 нафар ёшларга келгусида маънавиятини юксалтириш мақсадида китоблар жамланмаси берилиши таъминланди.


Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда






