АсосийJamiyat

"Мақсад яна пул шилишми?"

'"Мақсад яна пул шилишми?"'ning rasmi


Шу кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда.

Улар орасида “бу тизим ўзи нимага керак?“, “Фойдаланувчи учун нафи қандай?“, “Нима мақсадда жорий қилинмоқда?“, “Мақсад пул ишлашми?“ каби саволларга жавоб изланмоқда. Мутахассисларга мурожаат қилишдан олдин баъзи рақамларни ўрганиб чиқамиз.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра 2019 йилнинг ўтган даврида мамлакатимизга 115 мингта мобил телефон қонуний йўл билан олиб кирилган. Айни вақтда эса юртимизда мобиль алоқа абонентлари сони 22 миллиондан ошди.

Бутун дунёда барча мобиль алоқа фойдаланувчиларининг 15 фоизи ҳар йили ўз ускуналарини алмаштиради. Ўзбекистонда 22 миллион фойдаланувчи бўлса, ҳар йили камида 3 миллион қурилмани янгиланади. Бироқ, 115 мингта мобиль телефон қонуний йўл билан олиб кирилган. Демак, мобиль ускуналарини ноқонуний йўл билан олиб кирилиши жуда катта миқдорни ташкил этади.

Ички ишлар органларининг маълумотига кўра охирги уч йилда содир этилган ўғирлик ҳолатининг ҳар учинчисида мобил телефоннинг йўқотилиши ёки уни зарар кўриши билан боғлиқ фактлар мавжуд. Шахсий телефонини йўқотаётганлар сони ортиб бораётгани боис назоратни таъминлаш талаб этилади.

Жараённи қандай бошқариш мумкин?

Ана шунинг учун юртимизда янги амалиёт – халқаро идентификация кодлари бўйича мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизими жорий этилади.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш ёки шахсий фойдаланиш учун фойдаланиладиган, олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги қарорлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу ҳужжатлар асосида “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси тизим оператори ва мобил қурилмаларни IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди.

Автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 1 ноябргача – уларни мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш орқали бепул асосда амалга оширилади.

Фуқароларга қийинчилик туғдирмаслик учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги GSM стандартидаги тўртта маҳаллий мобил алоқа оператори абонентларига SMS тарзда хабар юборилди, - дейди “ЎТТБРМ” ДУК оммавий ахборот воситалари ишлари бўйича мутахассис Зилола Иноятова.– Агарда абонентларни мобил қурилмаларида икки ёки ундан ортиқ SIM-слотлар бўлса, бу дегани қурилмада икки ва ундан ортиқ IMEI-кодига эга бўлса уларни 1 ноябрга қадар фаоллаштириш зарур. Шу ҳолда мобил қурилманинг барча IMEI-кодлари автоматик тарзда тизим томонидан рўйхатдан ўтказилади.

1 ноябрдан бошлаб тизим операторига мурожаат қилиш орқали IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш мумкин, 2019-йил 1 декабрдан ушбу жараён пулли асосда амалга оширилади.

Мобил қурилмаларни IMEI-кодларни SMS ва USSD сўровлар орқали, UZIMEI тизими операторида, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (www.my.gov.uz), Почта алоқа бўлимларида рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Пул миқдори қанча?

Демак, юқорида айтиб ўтилганидек мобил қурилмаларни IMEI-кодларини жорий йилнинг 1 декабрдан пулли асосда рўйхатга олинади. Пул қиймати қарорда белгиланганидек, импорт қилиб мамлакатимиз ҳудудига олиб кирувчилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, ишлаб чиқарувчиларга 10 фоизи, жисмоний шахслар учун 30 календар куни мобайнида мурожаат қилса 20 фоизи, 30 кундан ошиб кетса 25 фоизини ташкил этади. Ўзбекистонга келган сайёҳлар учун 30 календар куни мобайнида бепул, ундан кейин 20 фоизли тўлов талаб этилади. Бугунги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўмни ташкил қилади.

Шу ўринда, айтиб ўтиб кетиш лозим, мобил қурилманинг IMEI-коди бир маротаба рўйхатдан ўтказилади. Фуқаролар абонент рақамларини ўзгартириш ниятлари бўлган ҳолатларда рўйхатдан ўтган IMEI-кодни қайта UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.

Афзалликлар

Рўйхатга олишнинг бир қатор афзал жиҳатлари мавжуд. Мисол учун, мобил қурилмаларни ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш даражасини ошириш, уларни ноқонуний йўл билан ички бозорга олиб кирилишига чек қўйиш, контрафакт қурилмалар, IMEI-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мос келмайдиган, инсон соғлиғига катта зарар келтирадиган мобил қурилмани сотувини олдини олиш.

Четдан келтирилган мобиль қурилмалар

– Чет элдан олиб кирилган мобил қурилмаларни экспортёрлар рўйхатдан ўтказади, –дейди “ЎТТБРМ” ДУК оммавий ахборот воситалари ишлари бўйича мутахассис Зилола Иноятова.– Агарда жисмоний шахслар чет элдан совға учун ёки фойдаланиш учун ўзлари билан қонунга зид бўлмаган миқдорда мобил қурилмани юртимиз ҳудудига олиб киришса, у холда қурилманинг IMEI-кодини ёки кодларини мустақил рўйхатдан ўтказишлари керак бўлади. Шунингдек, маҳаллий бозордан мобил қурилма харид қилишдан олдин унинг IMEI-кодини расмий веб-сайтдан: ww.uzimei.uz ёки SMS ва USSD сўровлари орқали текшириб олиш тавсия этилади.Шуни таъкидлаб ўтиш лозим, 1 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб келинган, IMEI-коди аниқламаган мобил қурилмалар рўйхатдан ўтказилмайди. Қайд этиш жоизки, UZIMEI тизим GSMA халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда иш олиб боради. GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган бўлиб,давлатлар орасида интеграция йўлга қўйилган. Демак, ички ишлар бўлимларини сўровлари асосида ўғирланган деб тан олинган мобил қурилмани IMEI-кодини “қора рўйхатга” киритилса, GSMA га аъзо бўлган давлатлар ҳудудида бу қурилма учун мобил операторлар хизматларидан фойдаланишга имконияти бўлмайди. Бир гап билан айтганда, GSMA билан ахборот алмашуви бошқа мамлакатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқолган қурилмаларни ишлатишни чеклаш имконини беради.

Қайси қурилмалар рўйхатдан ўтади?

– Тизимдан рўйхатдан ўтадиган қурилмалар номи белгилаб қўйилган, - дейди Зилола Иноятова.–Содда қилиб айтсак, фуқароларнинг қўлида бўлган смартфон ёки тугмачалик телефонлар ва SIM-модулли планшетларни IMEI-кодлари UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш талаб қилинади.

Тизим тўлиқ амалга оширилганда, ички бозорда соғлом рақобат муҳити шаклланади ва келгусида дунёдаги энг йирик мобил қурилма ишлаб чиқарувчи компанияларининг бозорга расмий кириши таъминланади. Бу дегани Ўзбекистонда сифатли қурилма харид қилиш, хизмат марказлари очилиши хамда ишлаб чиқарувчилар белгилаган нархда мобил қурилмаларни сотиб олиш имкони яратади.

Тугалланмаган яна бир савол кўпчиликни ўйлантирмоқда. Яъни мобиль телефон эгалари ушбу ускуна учун кейинчалик солиқ ҳам тўлайдими?

Қарорда бу хизматнинг пулли экани ҳақида айтилмаган эди, қайси асосга кўра аҳоли солиқларни тўлаб олган даромади ҳисобига харид қилинган қурилма учун пул тўлаб рўйхатдан ўтказиши керак? Пулли хизматни ҳамма учун мажбурий қилиниши нега керак?

Бу борада мутахассисларнинг изоҳ беришича,жисмоний шахслар ўзлари олиб келган мобиль телефоннигина рўйхатдан ўткизишади. Қолган ҳолатларда импортёр ёки ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари рўйхатдан ўтказиб, харидорга тақдим этади. Акс ҳолда харидорларни ишончи бўлмайди, чунки қурилма ноқонуний ёки ўғирланган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу жисмоний шахслар учун ҳеч қандай қийинчилик келтирмайди ва IMEI-кодни солиқ рўйхатига олиш йўқ нарса. Шунчаки, бу истеъмолчини ишончини қозонишда тадбиркорни маркетинг усулига айланади.

Айни пайтда қўлида мобиль қурилмаси бўлган мижозлар жорий йилнинг 1 декабрига қадар бўлган муддатда бу хизматдан текин фойдаланиши учун вақт берилган.

    Бошқа янгиликлар