АсосийЖАМИЯТ

Иш қидираётганларнинг қандай ҳуқуқлари борлигини биласизми?

Адлия вазирлиги қонунчиликка кўра, иш қидираётган шахслар хусусий бандлик агентликлари олд...

'Иш қидираётганларнинг қандай ҳуқуқлари борлигини биласизми?'ning rasmi

Адлия вазирлиги қонунчиликка кўра, иш қидираётган шахслар хусусий бандлик агентликлари олдида қуйидаги ҳуқуқларга эга эканлигини эслатди:

👉 ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш;

👉 хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;

👉 хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлигининг айби билан бекор қилинганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;

👉 ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда тегишли давлат органларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларига ёки судга мурожаат қилиш.

    Бошқа янгиликлар