Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 25-октябрь куни тахминан соат 17.40 да Чилонзор туманидаги ЙПХ постида "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилди. Салон текширилганда орқа ўриндиқдан 30 ёшли Баҳодир Т.га тегишли бўлган 50,52 гр. марихуана топилди.
Ушбу факт асосида ЎЗбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") бўйича жиноий иш қўзғатилди.






