АсосийJamiyat

Харбийлармиз 2-бор Англия мусобақасидан 1-ўринни олиб қайтди

'Харбийлармиз 2-бор Англия мусобақасидан 1-ўринни олиб қайтди'ning rasmi

2019 йилнинг 6-21 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида  қўшин разведкачилари ўртасидаги “Кембрия патрули” халқаро танлови бўлиб ўтди ва унда Мудофаа вазирлиги жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритган эди. Англияда ўтказилган мазкур танловда 39 мамлакатдан жами 144 та жамоа қатнашди, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 9 босқичдан иборат танловда кетма-кет иккинчи бор 1-ўринни эгаллади. Бу хақда Мудофаа вазирлигининг расмий каналида маълумот берилмоқда.

– “Кембрия патрули” мусобақасида иккинчи йили иштирок этишим. Тўғрисини айтсам, йилдан-йилга тажрибам ошяпти, – дейди майор Сардор Матмуродов. – Мусобақанинг бошқа мусобақалардан фарқи  ундаги шартларни икки сутка вақт ичида марш юрган ҳолатда бажариш керак бўлади. Масофа 80 км.ни ташкил қилади. GPS ишлатиш мумкинмас. Фақат харитага қараб, компас ёрдамида ҳаракатланиш талаб қилинади. Йўлдимизда учраган ҳар бир майда детальни кўздан қочирмадик. Чунки бу жиҳат ҳам муваффақият учун хизмат қилишини ўтган йиллардаги иштирокимиз мисолида яхши биламиз. Натижа эса биз кутгандек бўлди. Бугун мудофаа вазири хизматларимизни  алоҳида эътироф этганида, қалбимда кечган ҳисни сўз билан таърифлаб беролмайман. Мукофотлар, мақтовлар… Барибир ёқимли бўларкан. Ўша дамда Ватан ҳимоячиси, деган шарафга сазовор эканлигимдан ғурурландим.

    Бошқа янгиликлар