АсосийJamiyat

Мактабларда нега рус тили ўқитувчилари етишмаслиги сабаблари айтилди

'Мактабларда нега рус тили ўқитувчилари етишмаслиги сабаблари айтилди'ning rasmi

Маълумки, Республикамиздаги умумтаълим мактабларида рус тили фанидан ва рус синфларида малакали педагогик кадрлар етишмаслиги бўйича кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Мазкур масалага Халқ таълими вазирлиги аниқлик киритди.

Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам, Тошкент шаҳри ва айрим вилоят марказларида таълим рус тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида малакали педагог кадрлар етишмайди. Жумладан, Тошкент шаҳрида таълим рус тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида 167 нафар педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд. Шу сабабли айрим ҳолатларда ушбу мактабларда мутахассис етишмаслиги сабабли дарс машғулотларини талаб даражасида ташкил этишда камчиликлар учраб турибди.

Республика миқёсида умумий ўрта таълим мактабларида бир ўқитувчига ўртача ўқувчи сони 12,3 нафар бўлса, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда бу кўрсаткич 25,6 нафарни ташкил қилади. 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва бошқа жойларда умумтаълим муассасалари раҳбарларининг эътиборсизлиги туфайли таълим рус тилида олиб бориладиган мактаб ва синфларда мутахассис ўқитувчилар ва дарсликлар етишмаслигига қарамай, ота-оналар талаб-истаклари асосида ўқувчи ва синфлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Бу муаммони бартараф этиш мақсадида Давлат қабул комиссияси томонидан таълим рус тилидаги йўналишларга абитуриентларни қабул қилиш параметрларини Халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида манзилли белгилаш, таълим рус тилида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари учун эҳтиёж мавжуд бўлган фан йўналишларига қабул квоталарини кўпайтириш, республика миқёсида таълим рус тилида олиб бориладиган барча умумтаълим мактабларининг педагог кадрлар салоҳияти ва ўқувчилар билим даражасини чуқур ўрганиб чиқиб, талабга жавоб бермайдиган мактаб ва синфлар сонини камайтириш ва шу асосда стратегияни белгилаш таклифлари киритилмоқда.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали педагог ходимлар билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 142-сонли буйруқнинг 2-банди билан “Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари лавозимларига номзодларни танлаш, тавсия этиш ва тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланган. Шунга кўра, 

Мактаб директори томонидан ўқув фанлари бўйича бўш (вакант) педагог ходимлар лавозимларига бир ёки бир нечта номзодлар келишиш учун ҳудудий туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тавсия этилади. 

Комиссия хулосаси ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг розилиги асосида - Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари лавозимларига мазкур лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос маълумотга, билим ва тажрибага, иш стажига ва юксак шахсий фазилатларга эга бўлган шахслар умумий ўрта таълим муассасалари директорлари томонидан тайинланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар