"Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Мирзо Улуғбек номидаги республика математика олимпиадаси ўтказилди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган мазкур олимпиадада энг иқтидорли ўқувчилар иштирок этиб, ўз билимларини намоён қилди.
Жумладан, ҳакамлар ҳайъати томонидан Ғиждувон туманидаги 5-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Диёрбек Толипов 1-ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, Бухоро вилояти, БДУ қошидаги Қоракўл академик лицейнинг 2-курс ўқувчиси Шаҳбоз Ҳасанов 2-ўрин ҳамда Пешку туманидаги 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ўқувчилар эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирланди", - дея хабар берилади Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида.






