Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида аёл ва эркак ўртасида келиб чиққан тортишув аёлнинг ўлими билан якун топди. Бу ҳақида Бош прокуратура darakchi.uzга маълум қилди.
Аниқланишича, 2019 йил 24 октябрь куни тумандаги Нурли замин маҳалласида 55 ёшли Равшан С. таниши бўлган 42 ёшли Гули М. билан ўзаро тортишиб қолади. Келишмовчилик жиддий тус олиб, эркак ошхона пичоғи билан ожиза танасининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Айни пайтда Равшан С. ушланган ва ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






