АсосийЖАМИЯТ

Давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчига чора кўрилди

Кеча, 28-октябрь куни саот 22:09 да “ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)” Facebook-гу...

Кеча, 28-октябрь куни саот 22:09 да “ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)” Facebook-гуруҳига пойтахт ҳайдовчиларидан бири автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Ушбу ўзгартириш сабабли давлат рақам белгилари қоидабузарликларни қайд қилиш автоматлаштирилган камералари томонидан таниб бўлмайдиган ҳолга келган. Ушбу хабар дарҳол Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимларига етказилди ва ўрганилди.

Қидирув натижасида, 29-октябрь куни соат 10.45 да автомобиль топилди, транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ЙПХ инспектори томоноидан қайд этилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисми бўйича тегишли баённома расмийлаштирилди. 

Маълум бўлшича, KIA Optima русумли автомобиль (давлат рақами 01 B 228 EB) ҳайдовчиси 38 ёшли жиззахлик Роман Е. эканлиги маълум бўлди. У автомобилни ишончнома бўйича бошқарган. Форобий кўчасида топилган автомобилнинг текшируви давомида давлат рақами белгиларига ўзгартириш киритилганлиги факти аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, ушбу транспорт воситаси жарима майдончасига жойланди.

Маълумот учун: Жорий қонунчиликда давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

 

    Бошқа янгиликлар