1

“Иссиқ нон“ фильми бош роль ижрочиси халқаро мукофотни қўлга киритди

МАДАНИЯТ 29.10.2019, 14:47
“Иссиқ нон“ фильми бош роль ижрочиси халқаро мукофотни қўлга киритди

Режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон“ фильмининг бош роль ижрочиси ўн беш ёшли актриса Зарина Эргашева Украинада бўлиб ўтган “Дитятко“ ХII Халқаро болалар медиа-фестивалида “Энг яхши актриса“ мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" матбуот хизмати хабар берди.

“Бу хабарни эшитиб севиниб кетдим. Илк ролим менга жуда омадли келди. Албатта, мен ҳали ўз нутқим ва маҳоратим устида кўп ишлашим керак. Хориж тилларини ўрганишни ният қилганман. Дунё картиналарида роль ўйнаш энг катта орзуим“, дейди Зарина Эргашева.

Зарина Эргашевага мукофот ва диплом 28 октябрь куни Халқаро анимация кунига бағишланган тантанали кечада топширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Иссиқ нон“ фильми бундан аввал “Олтин ҳумо“ кинофестивалида 2 та, Россиянинг “Киношок“ кинофестивалида 3 та мукофотни қўлга киритган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1