АсосийJamiyat

Свет ўчдими? Оператор гўшакни кўтармаяптими? Унда қуйидаги манзилга муожаат қилишингиз тавсия этилади

'Свет ўчдими? Оператор гўшакни кўтармаяптими? Унда қуйидаги манзилга муожаат қилишингиз тавсия этилади'ning rasmi

Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни изчил ўрганиб, шу асосда тизимли равишда чора-тадбирлар кўриб бориш мақсадида Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали аҳоли ўз мурожаатларини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга йўллашлари мумкин. Бу ҳақда жамиятнинг Ахборот хизмати "Даракчига" маълум қилди. 

Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият бошқаруви раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишга туширилган Call-Марказининг 11-54 рақами ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (👉 @hetmuloqot, @HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар