"Ушбу “Тошкент тажрибаси” тариқасида жорий этилган лавозимларни қисқа муддатда сифатли малакали мутахассислар билан жамлаш мақсадида, ижтимоий тармоқларда танловлар ўтказилиши бўйича эълон берилган эди ва у асосида жами 30 нафар номзодлар мурожаат этган.
Улардан спортнинг “Муай-тай”, “Каратэ”, “Кикбоксинг”, “Эркин кураш”, “Дзюдо” ва бошқа турлари бўйича мураббийлик тажрибасига эга бўлган, спорт усталигига номзод ва спорт усталаридан ташкил топган халқаро, Осиё ва республика мусобақаларида бир неча бор фахрли ўринларни эгаллаган 11 нафар чемпион ёшлар танлаб олиниб, лавозимларга тайинланди.
Жумладан: Абдуманнобов Санжарбек – 2010 йилда “Муай-тай” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионатида 2-ўрин ва 2019 йилда Ўзбекистон чемпиони;
Валихонов Ойбек - 2011 йилда “Пенчак Силат” спорт тури бўйича Жаҳон кубоги олтин медал соҳиби, 2013 йилда – Ўзбекистон чемпиони, 2013 йилда – “Каратэ” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпиони, 2012 йилда – “Кикбоксинг” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпиони.


Бундан ташқари, ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган, турли спорт йўналишларида халқаро ва жаҳон миқёсида юқори натижаларга эришиб келаётган 4 нафар ходимлар ҳам танлаб олиниб, лавозимларга тайинланди ва қолган лавозимларини ҳам жамлаш бўйича номзодлар ўрганиб чиқилмоқда", - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ расмий каналида.






