АсосийЖАМИЯТ

Суғурта компаниясидан автоҳалокат мавзусида лайфхак

Автоҳалокат юз берса, нима қилиш керак? "Ўзбекинвест" суғурта компанияси бундай ҳолат...

'Суғурта компаниясидан автоҳалокат мавзусида лайфхак'ning rasmi

Автоҳалокат юз берса, нима қилиш керак? 

"Ўзбекинвест" суғурта компанияси бундай ҳолатларда нима қилиш кераклиги бўйича кўрсатма берди. Демак:

1-қадам. Ҳеч ким жабрланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Эҳтиёж бўлса, 103 - Тез тиббий ёрдамни чақиринг.

2-қадам.  Тинчланинг, шунда ҳолатни тўғри баҳолайсиз.

3-қадам. 102 - ЙҲХБга мурожаат қилинг. Улар ҳолатни расмийлаштиргунларига қадар кутиб туринг.

4-қадам. Керакли маълумотларни ўзингизга сақлаб қўйинг. Жумладан:

- 2-тараф телефон рақамини;

- суғурта полиси рақамини;

- автоҳалокат фотосуратларини;

- баённома ва ҳоказолар.

5-қадам. Йўлингизда давом этинг. Муҳими сиз соғломсиз. Қолгани суғурта компанияларининг иши. 

    Бошқа янгиликлар