Кундан-кунга чирой очиб бораётган пойтахтимизда яна бир сайилгоҳ барпо этилмоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, айни пайтда Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналининг Бойсун кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача бўлган 1,5 км қисми ва Элбек кўчасидан ўтган 1 км қисмида сайилгоҳ ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.






