АсосийJamiyat

Nexia 3 ютиб олган фуқаро нега уни ололмай юрганига ўйин ташкилотчилари изоҳ берди

'Nexia 3 ютиб олган фуқаро нега уни ололмай юрганига ўйин ташкилотчилари изоҳ берди'ning rasmi

Сал аввал Самарқанд шаҳрида яшовчи юртдошимиз Дониёр Зубайдов август ойида Нексия 3 русумли автомашина ютгани, бироқ ютуқни олишда қийинчиликка учраган тўғрисида хабар берган эдик. 

Ютуқли ўйин ташкилотчиси “Unique Marketing group” компанияси “Халқ сўзи Онлайн”га ушбу ҳолат бўйича изоҳ тақдим этди.

Қайд этилишича, 2019 йил 31 августда ютуқли ўйиннинг учта ғолибдан биринчиси аниқланди ҳамда Дониёр Зубайдов автомобиль совриндорига айлангани ҳақида хабардор қилинди. Шунингдек, унга ташкилотчи томонидан автомобиль 2019 йилнинг 18 октябрида (90 кунда) етказиб берилиши тушунтирилган.

“Шундай қилиб, барча маълумотлар ʼUnique Marketing groupʼ компанияси Дониёр Зубайдовнинг олдида ўз мажбуриятларини бажарганлигини кўрсатади. Автомобиль ютуғини олиш санаси кечикканлиги ғолибнинг қувончини бироз сусайтирган бўлиши мумкин, лекин оқибатда ҳаммаси яхшилик билан тугади. Янги Nexia 3ʼнинг калити ўз қонуний соҳибига топширилди”, — дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар