АсосийJamiyat

Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази – республика танлови ғолиби

'Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази – республика танлови ғолиби'ning rasmi

Infolib Uzbekistan-2019 VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Ахборот-кутубхона таҳлили» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Танлов натижаларига кўра, Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази 1-ўринни қўлга киритди ва китоб сотиб олиш учун 60 миллион сўмлик сертификат билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларининг раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.

Маълум қилинишича, танлов 6 ой мобайнида босқичма-босқич ўтказилган. Унда иштирокчиларга ҳудудий ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим йўналишларини кўрсатиш ва аҳолининг барча қатламларини ахборот-кутубхона хизмати билан қамраб олиш ҳамда фаолиятининг истиқболли йўналишларини белгилаш, ахборот коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини фаоллаштириш, янги ахборот-кутубхона хизматлари турларини жорий қилишга кўмаклашиш, мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, соҳа ривожи учун ишлаб чиқилган, татбиқ этилган ва амалий аҳамиятга эга инновацион лойиҳаларни кутубхоналарга жорий қилиш, ахборот-кутубхона фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг асосий ва истиқболли йўналишларини белгилаш каби вазифалар белгилаб берилган.

    Бошқа янгиликлар