Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг буйруқига асосан қарздор А.Пирнепесов, И.Хайбуллаев, А.Файзуллаев ва И.Реймбаевлардан собиқ турмуш ўртоқлари фойдасига уларнинг тарбиясидаги фарзандларининг таъминоти учун вояга етгунига қадар ойма-ой алимент ундирилиши белгиланган.
Лекин, Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор оталар томонидан шу кунгача ҳар хил сабабларга кўра тўлов тўланмай, буйин товлаб келган ва алиментдан ҳар бирининг қарздорлиги 10 млн сўмга яқинлашиб қолган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Пирнепесов, И.Хайбуллаев, А.Файзуллаев ва И.Реймбаевларнинг қаршисига Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474моддаси бўйича маъмурий иши қўзғатилиб, МЖтКнинг 245 моддаси 1 бандига мувофиқ Хўжайли туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган ва суд томонидан қарздор А.Пирнепесов, И.Хайбуллаев ва А.Файзуллаевга нисбатан 15 октябрдан бошлаб, қарздор ва И.Реймбаевга 22 октябр кунидан бошлаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.