Sevimli

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган

ЖАМИЯТ 14.01.2015, 09:17
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган. Ҳозирда Тошкент шаҳри билан бир қаторда Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг кўплаб туманларида рақамли телевидение дастурларини юқори сифатда томоша қилиш мумкин, деб ёзади uz24.uz.

UzReport агентлигининг хабарига кўра, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тўгрисида”ги қарорига мувофиқ, телевидение соҳасига замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этиш бўйича 2017 йилнинг охиригача ниҳояланиши белгиланган ишлар давом этмоқда.

Дастур доирасида мамлакатимизда телеузатишларни рақамли форматга ўтказишни икки босқичда амалга ошириш белгиланган. Биринчи босқич жорий йилда якунланади, иккинчиси — 2016–2017 йилларда амалга оширилади . Унга кўра, 84 та юқори кучланишдаги узатгичлар ўрнатилиши ва унинг натижасида мамлакатимиз йирик аҳоли масканларининг 90 фоизини рақамли телевидение билан қамраб олиниши назарда тутилган.

Шарҳлар