АсосийЖАМИЯТ

Саёҳатнинг охири: Соҳиб Ражабов пиёда бутун Ўзбекистонни айланиб чиқди (видео)

Тўрт ой ичида саёҳатчи Соҳиб Ражабов бутун Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳат қилди.У Ўзбекист...

'Саёҳатнинг охири: Соҳиб Ражабов пиёда бутун Ўзбекистонни айланиб чиқди (видео)'ning rasmi

Тўрт ой ичида саёҳатчи Соҳиб Ражабов бутун Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳат қилди.

У Ўзбекистоннинг шарқий нуқтасидан — Хонобод (Андижон вилояти) шаҳри — 1 июлдан бошлаб, 2200 километрни мамлакатнинг ғарбий ғарбий нуқтаси - Мўйноқ шаҳригача (Қорақалпоғистон) 80 кун ичида босиб ўтишни режалаштиргани ҳақида аввал хабар бергандик.

Бироқ саёҳат 120 кунга чўзилди, у бир неча бор йўлда тўхтаб саломатлигини тиклаб олган. У саёҳати давомида кўплаб синовларга дуч келди: оёқларини қонга белади, чанг бўронига тушди, дайди итларга қарши курашди, 2019 йил ёзининг даҳшатли жазирамасини бошдан кечирди ва кўп вазн йўқотди.

Йўлда Соҳиб Ражабов деярли доим Интернет тармоғида бўлиб, Телеграм канал орқали Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойлари, ватандошларнинг меҳмондўстлиги ва ёрдам беришга тайёрлигини намойиш қилган.

Бугун, 1 ноябрь куни Соҳиб Ражабов маррага етиб келди, уни шаҳар ҳокимияти ва туризм бошқармаси вакиллари тантанали кутиб олди.

    Бошқа янгиликлар