1

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

СИЁСАТ 01.11.2019, 16:23
Теглар: Ўзбекистон, Тожикистон, Президент
Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар доимгидек самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар соҳалар ва бошқа устувор йўналишларда эришилган олий даражадаги келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. 

Чегарадош ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар турист ташриф буюрган

21.04.2024, 16:59

2024 йилнинг январь-март ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар туристлар ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.2024 йилнинг 3 ойида Тожикистондан Ўзбекистонга келган...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1