1

Авария ҳолатини юзага келтирган ИИБ ходими жавобгарликка тортилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 03.11.2019, 11:19
Теглар: ИИБ, Авария
Авария ҳолатини юзага келтирган ИИБ ходими жавобгарликка тортилиши  маълум қилинди

Хабарингиз бор, YouTube тармоғида ИИБ ходимининг давлат рақами 01 067 VSC бўлган хизмат машинасида дастлаб қоида бузгани, сўнг авария ҳолатини юзага келтиргани тасвирланган видео пайдо бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди:

"Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ички ишлар ходими йўл ҳаракат қоидасини бузганда (хизмат вазифасини ўташ каби зарур ҳолат бўлмаганда), бунга Тошкент шаҳар ИИББ қандай қараши қизиқтирмоқда. Шарҳларда бундай ҳолларда бепарволик қилиниши ҳақидаги нотўғри фикрлар учрамоқда.   

Бу каби фикрлар нотўғридир. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу масалада қатъийдир: қонун олдида ҳамма тенгдир, йўлда хатоликка йўл қўйилдими, унинг ортидан маъмурий жавобгарликка (баъзида интизомий жавобгарликка) тайёр бўлиш керак. Шунингдек, ИИОдаги хизмат инсондан алоҳида масъулиятни талаб қилади, чунки у атрофдагиларга ибрат бўлиши керак. Аммо реал ҳаёт идеалдан фарқ қилади: ходим ҳам оддий инсон каби, ўзининг феълидан ва ҳаётидаги ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланган қоидани бузиши мумкин. Бундай ҳолда ЙПХ инспекторининг баённомаси ва кейиналик ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилади.

Масалан, 31-октябрь куни соат 15.42 да Нодир Темиров исмли фойдаланувчи “Водители Ташкента (DRIVERS.UZ)” гуруҳида хабар қолдирди: видеорегистраторда қайд қилинишича, шу куни эрталаб хизмат давлат рақамига эга “Нексия-3” русумли автомобиль Чоштепа кўчасидан ҳаракатланиб, оқимдаги транспорт воситаларига халал берган. 

Ушбу ҳаракат билан Йўл ҳаракати қоидаларининг 53-банди, яъни “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак” қоидаси бузилган. Ушбу маълумот бир нечта блогерлар ва ОАВлар томонидан ҳам эълон қилинди.

Ушбу факт бўйича шуни маълум қиламизки, “Нексия-3” русумли автомобиль (давлат рақами 01 067 VSC) Шайхонтохур тумани ички ишлар бўлимига бириктирилган. Бундай ҳаракатланишга сабаб (мисол учун, зарур чақирув, ҳуқуқбузарлик ва ҳоказо) бўлмаганлиги аниқланди. Автомобилни бошқарган ходимга нисбатан кейинги кун соат 07:50 да Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддасига  мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённома расмийлаштирилган. Унга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчи билан йўлларда хатога йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди.

Худди шу каби чоралар бошқа ҳолатга нисбатан ҳам қўлланилди. Пойтахт Учтепа тумани махсус инспекцияси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабарини қайд этишди. Яъни: 29-октябрь куни соат 18:08 да Lolita Shah исмли фойдаланувчи юқоридаги гуруҳда видеомаълумот қолдирган эди, унда “Нексия-3” автомобили (давлат рақами 01 158 VSC) Фарход ва Лутфий кўчалари кесишмасидаги светофорнинг тақиқловчи сигналини менсимасдан ҳаракатланган.

Ушбу автомобиль Учтепа тумани ИИО ФМБгак бириктирлган бўлиб, уни бошқарган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-4-моддаси иккинчи қисми бўйича маъмурий баённома тузилди. Унга кўра, Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, – энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳайдовчи билан бирофилактик суҳбат ўтказилди.

Ҳурматли, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари! Биз томондан олиб бориладиган ички ишлар ҳақида ҳар доим ҳам сизга хабар бермаймиз, чуни баъзида инсон омили хизмат бурчидан юқори келишини кўриш, биз учун осон эмас. Аммо эътиборимизга тушадиган барча фактлар бўйича биз томондан чоралар кўрилмаслиги ҳақидаги фикрлар нотўғридир. Бундай ҳолларни ошкор қилиш ҳам зарур эмас: хабарни оммага намойиш қилмасдан, тўғридан-тўғри ўзимизга жўнатган инсонлар буни билишади. Агар сизнинг регистраторингизга йўл ҳаракати қоидасини бузаётган хизмат автомобили тушиб қолса ва ҳайдовчи-ходим хизмат вазифасини адо этаётганлигига ишончингиз комил бўлмаса – видеомаълумотни шахсий хабар кўринишида бизнинг расмий Facebook-саҳифамизга жўнатинг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши биз учун муҳимдир, айниқса гап ходимлар ҳақида кетганида, бундай маълумотлар биз томондан эътиборсиз қолдирилмайди.

Бу каби маълумотларни оммалаштириш кераксиз баҳсларга сабаб бўлади, хабар муаллифи эса, муҳокамани ҳуқуқ доирасида сақлай олмасдан, ҳақорат қилишлар каби бошқа қонунбузарликларга сабаб бўлади. Шарҳловчиларга қонун олдидаги жавобгарлик ҳақида эслатиб ўтамиз: бирор киши томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ҳақида фикр улашиб, ўзингиз ҳуқуқбузарга айланиб қолманг. Ҳар қандай фикрни ҳақоратларсиз, бировнинг ҳуқуқини бузмасдан ифодалаш мумкин. Фикр ифодалашда зиёлиларча йўл тутиб, бошқалар учун ибрат бўлинг ва атрофдагилардан ҳам шуни талаб қилинг".

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1