АсосийJamiyat

Тошкентда зўрликдан жабр кўрган аёлларнинг 60 фоизга яқини қариндошлари ва қайноналаридан жабр кўради

'Тошкентда зўрликдан жабр кўрган аёлларнинг 60 фоизга яқини қариндошлари ва қайноналаридан жабр кўради'ning rasmi

Пойтахт ва унинг туманларида аёллар дуч келган зўрликнинг 40 фоизи эркаклар ҳиссасига тўғри келади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бундай ҳолатларнинг 60фоизи эса жабр кўрганларнинг қайноналари ва қариндошлари сабаб юзага келади, дейди Тошкент шаҳар Тошкент шаҳрида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказининг директори Гулчеҳра Маткаримова.

Марказ расман 2019 йилнинг 29 август куни очилган. 10 октябрга қадар марказга 184 нафар аёл мурожаат қилган. Уларнинг 98 нафари психологик ёрдам мақсадида, 25 нафари тиббий ёрдам сўраб ҳамда 35 нафари ҳуқуқий ёрдам зарурати билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, реабилитация маркази ходимларининг ҳаракати билан 17 та оилани тиклашга эришилди.

Марказ директорининг таъкидлашича, қариндошлар томонидан зўрлик ишлатишнинг деярли барча ҳолатлари ички муаммолар билан боғлиқ.

“Эр-хотин ўртасидаги жиддий келишмовчилик сабаб, аёл боласи билан уйдан кетишга мажбур бўлади. Аксарият ҳолатда турар жой эрга ёки унинг отасига тегишли бўлганлиги сабабли аёл ўз қариндошларининг уйига қайтиб боради. Бизда жабр кўрган аёл ўз туғишган акасининг уйига борган ҳолат учраган. Ака уйланган, унинг бўйи етиб қолган фарзандлари бор. Шунда кутилмаганда синглиси қайтиб келиб, уйнинг бир қисмига эгалик қилган. Шу сабабли аканинг хотини, яъни келинойи жабрдийда аёлга қаршилик қилган. Шу жумладан, унга нисбатан жисмоний зўрлик ишлатган. Гулчеҳра Маткаримова суҳбат давомида бундай ҳолатлар кўп учраётганлигини ҳам айтиб ўтди.

Эркакларнинг аёлларга зўрлик ишлатиши жамиятнинг ўткир муаммосидир. Хотин-қизларнинг ҳаммаси ҳам ёрдам излаб мурожаат қилмайди, демакки, ушбу статистик маълумотлар катта муаммонинг бир қисми холос.

 

    Бошқа янгиликлар