АсосийЖАМИЯТ

“Ўзметкомбинат” бир йўла 4 эгизакли бўлган ходимига 3 хонали уй совға қилди (фото)

Ўзбекистон металлургия комбинатининг Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув ти...

'“Ўзметкомбинат” бир йўла 4 эгизакли бўлган ходимига 3 хонали уй совға қилди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон металлургия комбинатининг Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизимлари лабораториясида муҳандис бўлиб ишлайдиган Бекзод Жўраевнинг умр йўлдоши “DONATA FARMA” масъулияти чекланган жамият кичик ходими Шоира Жўраева 21 сентябрь куни эгизаклар – икки ўғил ва икки қизни дунёга келтирган, дея хабар беради “Ўзметкомбинат” матбуот хизмати.

“Ўзметкомбинат” АЖ томонидан Жўраевлар оиласига Бекобод шаҳрининг 14-даҳасидаги 65-уйнинг  40-хонадони совға қилинди.

4 ноябрь куни Жўраевлар оиласига бу уйни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раиси Тоҳиржон Азаматов, Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев сўзга чиқишди. Улар Жўраевлар оиласини тўрт эгизак туғилганлиги билан яна бир бор қутлади.

Тантанали маросимда комбинат бошқаруви раиси Т. Азаматов 40-хонадоннинг очилиш маросимида махсус лентани қирқиб, Бекзод Жўраевга уч хонали уй калитини топширди.

Шунингдек, эгизаклар – Ҳасан, Ҳусан ва Фотима, Зуҳранинг дуркун ва соғлом улғайишлари учун уларнинг ота-оналарига энг керакли бўлган анжомлар ва уй-рўзғор буюмлари ҳам  совға қилинди.      

   

 

    Бошқа янгиликлар